Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия ҳали ҳам «КХДРни эркалаяпти»
Россия президенти Владимир Путин АҚШга Шимолий Корея билан боғлиқ муаммони ҳал қилишда «ростдан ҳам ёрдам бериши» мумкин. Бу ҳақда ОТИҲ саммити вақтида америкаликлар раҳбари Дональд Трамп маълум қилди.
Аммо Трампнинг сўзларига кўра, Россия ҳамон «КХДРни эркалатмоқда».
Бу вақтда эса Владимир Путин КХДР муаммосини дарҳол музокаралар йўли билан ҳал этиш бўйича АҚШ, Япония ва Жанубий Корея томонидан «кўнгилни тўқ қилувчи сигналлар» берилмаётгани ҳақида гапирган. Президент шунингдек, Россия ва Хитой КХДРнинг ядровий мақомини тан олмаслигини қўшимча қилган.
Бундан аввалроқ Трамп Россия ва бутун жаҳон ҳамжамиятини Корея ярим оролидаги вазиятни ҳал қилишда ёрдам кўрсатишга чақирганди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026