Ўзбекистон | 16:40 / 12.11.2017
6573
1 дақиқада ўқилади

ЕТТБ Ўзбекистонда 1 йил ичида 15та лойиҳани молиялаштирмоқчи

Тошкент шаҳрида эндигина ваколатхонасини ишга туширган Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки келгуси 12 ой ичида мамлакатда яна 15 лойиҳани амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда ЕТТБ вице-президенти Филипп Беннет Kun.uz мухбирига маълум қилди.

Айни пайтда банк Ўзбекистондаги фаолияти қайта фаоллаштирган бўлиб, қисқа давр ичида умумий қиймати 125 миллион АҚШ долларига тенг 4та кредит шартномасини имзолаган. Орадан 7 йил муддат ўтиб, банк вакиллари Ўзбекистондаги лойиҳаларни қайтадан молиялаштиришга қарор қилган.

Беннетнинг Kun.uz мухбирига айтишича, аҳолисининг кўпи мусулмонлардан ташкил топган, Афғонистонга чегарадош минтақада ЕТТБнинг фаолияти ҳаракатчан бўлиб бормоқда.

«Марказий Осиё минтақаси учун ажратган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистондаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд кредит берилиши режалаштирилган», дейди Беннет.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш