Ҳаётдаги энг яхши нарсалар бепул бўлиши мумкин, бироқ уларга эришиш учун кўп вақт, куч-ғайрат ва қатъийлик керак бўлади. BusinessInsider шакллантириш бироз қийин бўлса-да, зарур ҳисобланган 16 кўникма билан бўлишди.
1. Бошқаларга ғамхўрлик қилинг
Эмпатия — кўпчилик ёдидан чиқариб юборадиган асосий инсоний хусусият. Бу бошқа одамнинг кечинмаларини ҳис эта билишдир. Айнан эмпатия одамлар билан ишловчи оддий мутахассисларни биринчи тоифали мутахассисларга айлантиради, ходимларни бир жамоа бўлиб ишлашга илҳомлантиради, апатияни енгиб ўтиб, шунчаки маошдан бошқа нарсаларга ҳам интилишга ёрдам беради.
2. Тўйиб ухлаш
Кун тартибини ишлаб чиқиш жуда муҳим, бу уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Муайян тартибга риоя қилиб, уйқуга кетишингиз ва эрталаб уйғонишингиз осонлашади ва умуман яхшироқ ухлай бошлайсиз.

3. Вақтни тақсимлаш
Бугунги кунда вақтни тақсимлаш айниқса қадрли. Афсуски, тайм-менежментнинг бир универсал усули йўқ. Айнан сиз учун қўл келувчи режимни топишга ва унга риоя қилишга ҳаракат қилинг.

4. Ёрдам сўраш
Сизга қачон ёрдам кераклигини англаб етиш ва ёрдам сўраб бировга мурожаат қилиш жуда қийин, зеро ҳеч ким заиф ва қобилиятсиз бўлиб кўрингиси келмайди. Бироқ, олимларнинг маълумотларига кўра, бундай илтимос ҳамкасбларимизда бизга бўлган ишончни янада оширар экан.
Бир инсондан маслаҳат сўрар эканмиз, биз унинг билимлари ва тажрибасини тан олаётган бўламиз, у эса бизга янада кўпроқ ишона бошлайди.
5. Ижобий ички мулоқот олиб бориш
Бошқаларнинг сиз ҳақингизда нима деб ўйлаши муҳим эмас. Ўзингиз нима деб ўйлашингиз муҳим. Бироқ атрофдагилар сизга ишонмаётган бир пайтда сизни қўллаб-қувватловчи ишончнинг бундай даражасига эришиш учун жуда кўп вақт кетади. Шу боис ижобий ички мулоқот жуда муҳим. Бироқ ўзингиз ҳақингизда салбий фикрлаш, аксинча, секин-аста ўзингизга бўлган ишончдан маҳрум қилади.


















