Самарасиз бошқарувчиларга мукофотлар берилмайди
ҚҲТБТ порталида Меҳнат кодексига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар лойиҳасининг давоми жойлаштирилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Кредитни қоплашга – барча иш ҳақи
Иш берувчи ходимнинг аризасига биноан унинг иш ҳақини ёки унинг бир қисмини у олган кредитни қоплаш ҳисобига банк ёхуд кредит ташкилотига ўтказиши мумкин. Бу иш ҳақидан чегириб қолиш ҳисобланмайди.
Бекор туриб қолишда минимал тўлов кафолатланади
Ҳозир ходимнинг айбисиз бекор туриб қолишда унинг ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ тўланади. Лойиҳа билан ўртача иш ҳақининг 50 фоизидан кам бўлмаган минимал тўловни кафолатлаш таклиф қилинмоқда. Бунда қонунда юқори чегара белгиланмайди, у жамоа шартномасида ёки касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Бироқ, агар бекор туриб қолишда ходимнинг айби ўрнатилса, шу давр учун унга тўланган иш ҳақи ундириб олинади.
Самарасиз бошқарувчиларга мукофотлар берилмайди
Устав капиталида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг самарадорлиги қониқарсиз ёки паст деб топилган ёхуд баҳоланмаган тақдирда бошқарув ва кузатув кенгашлари аъзолари (штатдагилардан ташқари) учун рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар (мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақ) амалга оширилмайди.
Ўриндошлар учун – соатбай тўлов
• Соатбай тариф ставкаси бўйича;
• тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида;
• ўриндошлик бўйича ишлайдиганларга. Ҳозир ўриндошлар меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнат шартномасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг ишбай шаклида - ҳақиқатда бажарилган иш учун ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида - ишланган вақтга мутаносиб тарзда амалга оширилади;
• узрли сабабларга кўра (касаллик, таътил, давлат, жамоат ва ҳарбий мажбуриятларни бажариш ва ҳоказо) белгиланган иш вақти меъёрини ишламаганларга нисбатан меҳнатга соатбай ҳақ тўлашни жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Вахта ишлари, меъёрлаш ва ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби баён қилинади
Вахта иш усули ходимнинг доимий яшаш жойи ёки иш берувчининг жойлашган жойи анча олис бўлганда ҳамда ходим ҳар куни яшаш жойига келишининг имконияти йўқ бўлганда қўлланилади.
Вахтачиларга ҳар бир календар кун учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдорига нисбатан 10 фоиз миқдорида устама тўланади.
Маълумот учун: ҳозирги вақтда вахта усули олис ва алоҳида муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларида қўлланилади (ҳужжатга қаранг).
Меҳнат меъёри ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш, техника ва технологиялар, жумладан ахборот-компьютер технологияларининг ривожланиши даражасидан келиб чиқиб белгиланади.
Ўртача иш ҳақини белгилаш тартиби пенсиялар ва давлат ижтимоий суғурта нафақаларини ҳисоблаб чиқаришдан ташқари барча ҳолатлар учун ягона бўлади. Ўртача иш ҳақи суғурта бадали ҳисобланадиган барча тўловларни ўз ичига оладиган, ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақидан ва олдинги 12 календар ойи учун ҳақиқатда ишланган вақтдан келиб чиқиб қуйидагича ҳисоблаб чиқарилади:
• ўртача ойлик иш ҳақи – олдинги 12 ой учун ҳақиқатда ҳисоблаб ёзилган иш ҳақини 12 га бўлиш йўли билан;
• ўртача кунлик иш ҳақи - ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи суммасини олдинги 12 календар ойи учун 6-кунлик иш ҳафтасида календар бўйича иш кунлари сонига бўлиш йўли билан.
12 ойдан кам ишлаган ходимлар учун ўртача ойлик ва ўртача кунлик иш ҳақи ҳақиқатда ишланган вақт учун аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган тартиб амал қилмоқда.
Мавзуга оид
15:35 / 02.05.2023
Ишланмайдиган байрам кунлари сони 10 тага етади
21:12 / 30.03.2023
Давлат идораларида қисқартириш билан боғлиқ ишдан бўшатишлар вақтинча тўхтатилди
17:05 / 10.02.2023
Ўзбекистонга чет элдан ишчи олиб келиб ишлатиш осонлашади
10:53 / 08.07.2022