Кечагина ҳамма жойда Samsung ва Apple смартфонлари эди, бугун эса Xiaomi'га қизиқиб қолганлар сони талайгина. "Лайфхакер" мазкур феноменни ўрганиб, бу смартфонлар машҳурлигига доир беш сабабни аниқлади.
1. MIUI операцион тизими
Xiaomi даставвал Android асосида ўз дастурий таъминотини ишлаб чиққан софтвер стартап бўлган. MIUI етти йиллик тарихи давомида Android экотизимидаги энг мукаммал муқобилга айланди.
MIUI'нинг асосий хусусиятларидан бири - унинг ажойиб интерфейси. Бугунги кунга келиб, бу фойдаланишда ёқимли бўлган энг кўркам қопламдир. Бундан ташқари, ҳар бир фойдаланувчи унинг ташқи кўринишини ўз дидига қараб ўзгартириши мумкин.

Бироқ MIUI фақатгина дизайнерларнинг ажойиб меҳнат самараси билангина машҳур эмас. Xiaomi дастурчилари ҳам ўз иши устида жуда яхшигина тер тўкишган. Мазкур операцион тизим таркибига оддий Android'да бўлмаган кўп қулай буюмлар киради. Гап унга ўрнатилган антивирус, қўшимча иш майдони, иловаларни клонлаш, сенсор ёрдамчи, энергосамарали профиллар ва фақат Xiaomi телефонлари мақтана оладиган кўплаб бошқа опциялар ҳақида бормоқда.
2. Янгиланишлар
Xiaomi компанияси ўз смартфонларининг дастурий таъминотини такомиллаштириш устидаги ишларни бир кунга ҳам тўхтатмайди.
MIUI икки ишлаб чиқариш тармоғига ажралади: барқарор ва ишлаб чиқарувчилар учун. Барқарор прошивкалар тахминан ойда бир марта янгиланади, ишлаб чиқарувчилар версияси эса ҳар ҳафта янгиланади. Уларда дастурий таъминот фаолиятидаги хатолар тўғирланади, янги функция ва имкониятлар қўшилади.
Барча фирмалар ҳам бундай таъминот билан мақтана олмайди. Бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг смартфонлари одатда тақдимотдан сўнг икки ой ичида нисбатан қўпол хатоларни бартараф этувчи бир неча патчга эга бўлади, шундан кейин дастурчилар нисбатан янги моделларга ўтишади.
3. Автономлик
Xiaomi'нинг ҳамма гаджетлари ҳам рекорд сиғимли батареяси билан мақтана олмайди. Бироқ бу компания смартфонлари худди шундай аккумулятор сиғимига эга ҳар қандай рақиб қурилмадан узоқроқ ишлайди.














