Жаҳон | 11:35 / 14.11.2017
8264
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари Сурия ҳақида: “БМТ бизга рухсат берди”

Фото: AP

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг фикрича, БМТ АҚШга Сурия ҳудудига киришга рухсат берган, сабаби ИШИД террорчилик гуруҳига қарши резолюцияни қабул қилган.

"БМТ, умуман олганда, биз ИШИДни овлашимиз мумкинлигини маълум қилди", - дея айтиб ўтган Мэттис журналистларнинг АҚШнинг Сурияда бўлиши учун қандай юридик асоси бор экани ҳақидаги саволига жавоб қайтариб.

"Биз у ерда ИШИДни йўқ қилиш учун қолмоқдамиз. Бу биз шунчаки кетишимиз, у ерда эса ИШИД 2.0 пайдо бўлиши, биз эса ҳайрон бўлгандек ўзимизни тутишимизни англатмайди. Шунинг учун бизга Женевада БМТ шафелигида саъй-ҳаракатлар лозим, бу олға силжишга керак", - дея қўшимча қилиб ўтган Мэттис.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШга Суриядаги ҳарбий амалиётлар учун рухсат бермаган.

Сурия ҳукумати АҚШнинг мамлакатда қолиши ноқонуний эканини иддао этмоқда, сабаби у давлат ҳукуматининг рухсатисиз рўй бермоқда. 

Мавзуга оид