Жаҳон | 16:20 / 14.11.2017
5464
2 дақиқада ўқилади

Тайван БМТ анжуманида кузатувчи мақомида ҳам иштирок этмайди

Фото: TODAYonline

Тайван расмийлари орол Атроф-муҳитни асраш вазири БМТ томонидан ташкиллаштириладиган анъанавий Иқлим ўзгариши анжуманида нодавлат иштирокчи мақомида ҳам иштирок эта олмаслигини маълум қилди. Бунга Пекин билдираётган босим сабаб бўлгани билдирилди.

Шунинг билан Хитой материгидан ажраб турган Тайваннинг мустақил ўз тақдирини белгилаш ва халқаро муносабатларнинг алоҳида иштирокчиси бўлиши шубҳа остида қолмоқда. Орол Ташқи ишлар вазирилиги «Германияда ўтказилиши режалаштирилган Иқлим ўзгаришига оид анжуманда Тайван Атроф муҳитни асраш вазири қатнашиши»ни билдирганди. Душанба ушбу ҳаракатлар Хитой томонидан уюштирилаётган босим туфайли йўққа чиқаётгани таъкидланди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Женг Шуанг ушбу вазиятга баҳо бериб, шундай дейди:

«Халқаро муносабатларда мамлакат позициясини ифода этиш ҳақида гап кетганда, унутмайлик: Хитой ягона бир давлат. Бу тамойил Тайван учун ҳам тегишли».

2009 йилдан буён Тайван ушуб анжуманда иштирок этиш истагида эканини билдиради, аммо мустақил давлат вакили сифатида қатнаша олмаган. 2016 йили орол вакили қуйи мақомда анжуманга таклиф қилинган ва унда иштирок этган.

Ўтган давр ичида Хитой ҳукумат Тайван вакиллари БМТ доирасида ташкил этилган бир нечта анжуманларда кузатувчи мақомида иштирок этишга рухсат берган. Лекин 2016 йили оролда ўтказилган сайловлар натижаларига кўра, Цаи Ин Вен президентлик лавозимини эгаллагач, вазият тубдан салбий томонга ўзгармоқда.

Мавзуга оид