Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича янги комиссия тузилади
Ўзбекистонда энди жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича Сенат раҳбари бошчилигида Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш комиссияси тузилади. Ушбу комиссия барча вилоятларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича сессиялар ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилиши давомида маълум қилинган.
Видеоселектор йиғилишида иштирок этган KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, барча вилоятлар ва туманларда вилоят ҳамда туман кенгашларининг жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича сессиялари бўлиб ўтади. Уни Сенат раҳбари бошчилигида Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш комиссияси назорат қилиб боради.
Шунингдек, республика Бош прокуратураси қошида мультимедия бўлими ташкил қилинади. Бу ерда жиноятчиликнинг олдини олиш ва кузатилаётган жиноятлар бўйича оммага ахборот бериб борилади. “Ўзбекистон24” телеканалига эса алоҳида топшириқ берилган. Эндиликда, бу каналда ҳар куни бир соат давомида мутасадди шахслар билан биргаликда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича кўрсатувлар тайёрланади.
Мавзуга оид
18:09 / 31.05.2026
Самарқандда Глобал экологик фонд Кенгашининг 71-йиғилиши бошланди
18:03 / 24.08.2025
Иордания подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади
19:42 / 23.06.2025
Фурқат туманида маҳалла раиси ҳокимликдаги йиғилишдан чиқиб вафот этди
20:48 / 09.10.2024