Жамият | 10:02 / 16.11.2017
12584
2 дақиқада ўқилади

Муайян қон гуруҳига эга одамлар ҳаво ифлосланишидан камроқ азият чекишлари аниқланди

Америкалик кардиологлар 2, 3 ва 4-қон гуруҳларига эга одамлар кучли ифлосланган атроф-муҳитда 1-қон гуруҳига эга одамлардан кўпроқ даражада ўткир конорар (ишемик) синдром ривожланиши хатарига мойил эканликларини аниқлашди.

Тадқиқотга кўра, 1-қон гуруҳига эга одамлар ҳаво ифлосланишидан камроқ азият чекар эканлар. Олимлар бу ҳақда Калифорнияда ўтган Америка юрак уюшмаси анжуманида маълум қилишди.   

Ҳаво ифлосланиши инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади: ҳавода кўп миқдорда олтингугурт ва азот сақловчи моддалар бўлиши юрак-томир ва нафас олиш тизимлари касалликлари ривожланиши хавфини оширади. Бироқ баъзи одамлар ифлос ҳавони қолганларга нисбатан осонроқ бошдан кечирарканлар ва бу бахтли инсонлар – 1-қон гуруҳи эгалари бўлиб чиқди.

Олимлар 1993 йилдан 2007 йилгача давр ичида ўткир конорар синдром – юрак ишемик касаллигининг хавфли кучайишини бошдан кечирган беморлар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқишди. Беморларнинг касаллик тарихи ҳавода йирик чанг – ўлчами 2,5 микрондан (1 микрон = 0,001 мм, яъни миллиметрнинг юздан бири) ошмайдиган  йирик чанг миқдори ҳақидаги маълумотлар билан қиёсланди. Аниқланишича, ҳавода бундай чанглар нисбатан кам бўлганда, ишемиянинг авж олиши хавфи барча қон гуруҳидаги одамлар учун бир хил бўлади. Бироқ чанг миқдори ошган сари, 1-қон гуруҳи ва қолган уч қон гуруҳи эгалари орасидаги тавофут ортиб боради.  

Олимларнинг таъкидлашларича, режимга амал қилиш ва жисмоний машқлар қон гуруҳидан қатъий назар, ишемиянинг кучайиши олдини олишга имкон беради.

Мавзуга оид