09:15 / 17.11.2017
10597

Гангстерлар бўйича «мутахассис»: Мартин Скорсезе 75 ёшга тўлди (фото)

Фото: Reuters

Режиссёр, продюсер ва сценарийчи Мартин Скорсезе ўзининг биринчи «Оскар»ини фақатгина 2007 йилда олди – «Муртадлар» криминал драмаси учун. Бунга қадар италиялик муҳожирлар оиласидан бўлган Мартин Америка киноакадемияси мукофотига олти марта даъвогарлик қилган – энг севимли актёрларидан бири Леонардо Ди Каприодан кўпроқ (дарвоқе, Ди Каприо «Муртадлар»да роль ижро этган, лекин ҳаттоки номинацияни ҳам олмаганди). Илк бора эса Скорсезе 1981 йилда, «Қутурган буқа» спорт драмаси учун номинацияга қўйилган; кейин – «Исо Масиҳнинг сўнгги синови», «Зўр йигитлар», «Маъсумлик даври», «Нью-Йорк тўдалари» ва «Авиатор» учун. Академиклар ҳайратдан ёқа ушлашган – нега бу режиссёр номинация рўйхатларига киритилмоқда?

Шу билан бирга, Скорсезе 80-йилларнинг бошларидаёқ жуда кўплаб фильмлар режиссёрлари (у 60-йиллар бошларидан фаол суратга олишни бошлаган), «Таксичи» фильми учун Канн кинофестивалининг «Олтин пальма новдаси»га (1976 йилда) эга инсон сифатида танилганди. Умуман, унинг кинодаги ишини барча тан олган, бироқ айнан 2007 йилда у «Олтин глобус» (унда тўртта шундай мукофот бор) ва BAFTA, шунингдек, «Оскар»дан иборат бўлган коллекциясини қўлга киритди. 17 ноябрь куни Ҳолливудда гангстерлар бўйича «мутахассис» ҳисобланувчи Мартин Скорсезе 75 ёшга тўлди.

Фрэнк Винсент ва Жо Пеши Мартин Скорсезенинг «Казино» фильмида (1995)

«Қутурган буқа» (1980)

«Нью-Йорк тўдалари» (2002)

Роберт Де Ниро «Таксичи» фильмида (1976)

Леонардо Ди Каприо «Уолл-стритлик бўри» фильмида (2013)

«Исо Масиҳнинг сўнгги синови» (1988)

«Лаънатланганлар ороли» (2009)

«Муртадлар» (2006)

«Ёвуз кўчалар» (1973)

«Комедия қироли» (1982)

Леонардо Ди Каприо ва Кэйт Бекинсэйл Мартин Скорсезенинг Ҳовард Ҳьюз ҳақидаги «Авиатор» фильмида (2004)

«Нью-Йорк, Нью-Йорк» (1977)

Жо Пеши, Роберт Де Ниро ва Рэй Лиотта «Зўр йигитлар» фильмида (1990)

Top