Фан-техника | 22:40 / 18.11.2017
81330
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Land Cruiser Prado 2018 машинасининг расмий тақдимоти ўтказилди​

18 ноябрь куни​ Япониянинг энг катта - Toyota​ корхонаси Ўзбекистонда илк расмий диллерлик марказини очди. Шунингдек, бу кунда янгиланган Toyota Land Cruiser Prado 2018 расмий тақдимоти​ ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилади.

Мазкур тақдимот Тошкент шаҳридаги "Самарқанд Дарвоза" савдо-комлекс мажмуасида ташкил этилган бўлиб, жорий йилнинг 1 декабр кунига қадар давом этиши маълум қилинган. 

Машина юқори стандартдаги хавфсизлик ёстиқчалари, GXR уч эшик ва EXR беш эшик модули билан жиҳозланган. Вазиятга қараб Toyota Land Cruiser Prado 2018​ нинг шиналари автоматлаштирилган назорат тизимига бўйсундирилади. 

Салон жиҳозлари учун олий навли ҳом-ашё воситаларидан фойдаланилган бўлиб, ҳақиқий япон сифатини ўзида мужассам этган. Унда микро иқлимни яратиш тизими ишлайди. Ташқи шовқиндан максимал ҳимояланган ойна ва эшиклар VFX овоз узатмасини тўлиқ қўллаб-қувватлайди.