Жаҳон | 22:34 / 19.11.2017
5156
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Марокашда егулик тарқатиш вақтида юзага келган тиқилинч қурбонларга олиб келди

Марокашнинг Эс-Сувайра вилоятида, мамлакат пойтахти Касабланкадан 150 км жанубда жойлашган Сиди Буалам қишлоғида одамларга озиқ-овқат ёрдами тарқатилаётганда юзага келган тиқилинч оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, тиқилинчда 15 аёл нафас сиқишдан ҳалок бўлган. Улар тез ёрдам келгунча жон бериб бўлганлар. Яна 40 киши жароҳат олган бўлиши мумкин.   

Гувоҳларнинг айтишича, одамлар жуда кўп бўлгани сабабли бир-бирларининг устларига йиқила бошлашган. 

Ҳозирча озиқ-овқат тарқатишни ким ташкиллаштиргани номаълумлигича қолмоқда. Маълум қилинишича, бу хайрия акцияси бўлган.