Light | 20:15 / 20.11.2017
19464
1 дақиқада ўқилади

Шакар яраларни тезроқ битириш хусусиятига эга

Аниқланишича, шакар яралари тез битмаётган инсонлар, масалан, қандли диабет билан оғриганлар ва қария инсонларга ёрдам бера олади. У ангиогенез — янги қонтомирларнинг пайдо бўлишига рағбат уйғотар экан. The Deccan Chronicle нашрининг ёзишича, Буюк Британия ва Покистон тадқиқотчи олимлари шундай хулосага келишган.

Тадқиқотчилар гидрогелли боғламага шакар қўшишган. Бу яраларнинг битишида бош рол ўйновчи янги қон томирларнинг пайдо бўлишини тезлаштирган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, яраларнинг битишини оддий шакар тезлаштиради. Янги усул жўнлиги ва арзонлиги билан мавжудларидан устун.

Дарвоқе, Кембриж университети тадқиқотчилари илгарироқ сичқонлар устида тери тўқималарига оид устида тажрибалар ўтказишган. Мутахассисларнинг аниқлашича, кундуз куни пайдо бўлган яралар тунгисига нисбатан икки баробар тезроқ битар экан.

Мавзуга оид