Берлинда Ўзбекистон ва Германия ўртасида ҳартомонлама ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама этилмоқда
Шу кунларда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақавий тадқиқотлар Институти (СМТИ) , Халқаро тадқиқотлар ахборот таҳлил маркази (ХТАТМ), «Тараққиёт стратегияси» маркази, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати вакилларидан иборат делегация Берлин шаҳрида бўлиб турибди.
KUN.UZ’га маълумот беришларича, сафардан мақсад — ўзбек-немис ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш, 2017–2021 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишнинг бориши тўғрисидаги ахборот, шунингдек, президент Ш.Мирзиёевнинг ташқи сиёсий ташаббусларини ГФРнинг сиёсий хулосалар ҳосил қилувчи, эксперт ва жамоатчилик доиралари эътиборига ҳавола этишдан иборат.
Германия федерал вазирликлари ва идоралари, парламенти, тадқиқот марказларида учрашувларни назарда тутувчи ташрифнинг сермазмун дастурига кўра, ўзбек томони аллақачон федерал канцлернинг идораси, ташқи ишлар, иқтисодиёт ва энергетика, иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик федерал вазирликларида, Шарқий Европа ва халқаро тадқиқотлар, Германия ташқи сиёсат фондида бир қатор сермаҳсул музокаралар ва маслаҳатлашувлар ўтказди.
Немис ҳамкорлар Ўзбекистонда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясини олқишлашди ва бу дастурий ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий қилишда ҳартомонлама ёрдам беришга тайёр эканликларини изҳор этишди.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг миқёси, уларнинг мақсади аввало халқ манфаатларини қондириш эканлиги таъкидланди. Шунингдек, давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш, коррупцияга қарши курашиш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишини енгиллаштиришга қаратилган маъмурий ислоҳотлар Концепциясига ҳам юқори баҳо берилди.
Маъмурий адлия тизимини жорий қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги ва эркинлигини мустаҳкамлаш, ички ишлар органаларини жамоатчиликка мўлжалланган профессионал хизматга айлантириш бўйича Ўзбекистон ҳукумати қарорлари немис аудиториясининг алоҳида қизиқишига сабаб бўлди.
Германияда хорижий валюталар бозорини эркинлаштириш, мулк ҳуқуқи ҳимоясини таъминлаш, рақобатбардош муҳит яратиш, давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш бўйича амалга оширилган саъй-ҳаракатларни олқишлашади. Ушбу чоралар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиши таъкидлаб ўтилди.
Ўтказилган музокаралар натижасига кўра, СМТИ ва ХТАТМ раҳбариятлари ва Германиянинг ҳукмрон партияси «ақл маркази» ва нуфузли тадқиқот муассасалари — Конрад Аденауэр фонди, Ф.Эберт фонди, Кавказ ва Каспий тадқиқотлари Европа институти билан меморандумлар имзоланди.
Ўзбекистон делегациясининг ГФРга сафари давом этмоқда. Келгуси тадбирлар дастурида Конрад Аденауэр фондида Ҳаракатлар стратегиясига бағишланган «давра суҳбати», Бундестаг ва Германия Федерал президенти идорасида музокаралар олиб бориш, немис ОАВлари учун брифинг ва бошқалар белгиланган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024