Жаҳон | 11:22 / 23.11.2017
6334
2 дақиқада ўқилади

«Лотин имлосига ўтишда Қозоғистон туркий тилли давлатларнинг энг яхши тажрибаларини ўзлаштириши керак»

Фото: BNews.kz

Лотин имлосига ўтишда Қозоғистон МДҲдаги туркий тилли давлатларнинг энг яхши тажрибаларидан андоза олиши керак. Қозоғистон Сенати депутати Динара Нукетаеванинг айтишича, янги имлони жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилиши лозим. Аввалига оммавий ахборот воситаларида ахборот ишлари амалга оширилиши, сўнг лотин имлоси нолинчи синфларда жорий этилиши, адабиётлар ўгирилиши, таълим курслари ташкил этилиши лозим, деб ёзади Kazakh TV.

Динара Нукетаева, Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати депутати:

— Бугунги кунда кўплаб инсонлар имлонинг ўзгартирилаётганини қўллаб-қувватлашмоқда, биз тарихий анъаналаримизга қайтмоқдамиз, 1929 йилдан 1940 йилгача лотин имлоси амалда бўлганида бизнинг миллатимиз, мамлакатимиз ҳақида кўпчилик билиб олган. Қозоғистон шимолида педагоглар янги таълим услубларини жорий этишга киришиб кетишган. Ўқитувчиларнинг фикрича, аввало ўқув-услубий база янгиланиши керак. Комиссия олдида ҳам улкан ишлар турибди. Филологларнинг фикрича, нафақат кўча номлари, шунингдек реклама тўсиқлари ва пештахталар ҳам алмаштирилиши лозим. Бу ёш авлоднинг ҳам, кекса авлоднинг ҳам тил ислоҳотига тезроқ кўникишига замин яратади.

Жанар Таласпаева, М.Қўзибоев номидаги ШҚДУ профессори:

—Кўчалардаги барча номланишлар, реклама материаллари ҳозирданоқ инсонларга лотин имлосида тақдим этилмоғи керак. Шунинг учун бунга ҳар куни кўзи тушган, ўқийдиган инсонлар аста-секин лотинча имлога ўрганиб, кўникиб боришади.

Мавзуга оид