25 ноябрь куни Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 25 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7-9, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол айрим жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, чўл ҳудудларининг айрим жойларида 0-5, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Самарқанд вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.