Фан-техника | 00:53 / 24.11.2017
12864
4 дақиқада ўқилади

Tesla соатига ярим миллион доллар йўқотмоқда

Фото: East News

Ҳар соатда Tesla ярим миллион доллар йўқотмоқда. Бундай суръатларда компания келгуси йилнинг 6 августига бориб пулсиз қолади, деб ёзади Bloomberg.

Сўнгги йил мобайнида Tesla дақиқасига 8 минг доллар ёки соатига 480 минг долларни «ёқиб» юборган. Бундай суръатларда компаниянинг пули 6 августга бориб тугайди. Компаниянинг фикрича, қачонки Model 3 савдоси бошланса вазият яхши томонга ўзгариши мумкин. Инвесторларни эса бу ҳол асло чўчитаётгани йўқ, сешанба куни унинг акциялари 3 фоизга ошиб, 317.81 долларга етган ва компания капитализациясини 53 миллиард долларгача оширган. Таққослаш учун: Ford’ники — 48 млрд. доллар.

Лекин маблағларга бўлган талаб Маскни мижозлардан фақат бир-икки йилдан кейин етказиб бериладиган автомобиллар учун олдиндан тўлов қилишни сўрашга мажбурламоқда. Tesla Roadster The Founders Series 250 минг доллар туради, бунақа машиналарнинг мингтаси компанияга чорак миллиард пул келтиради. Бу эса ёмонмас.

Лекин бу яқин келажакда фойда келтириши даргумон бўлган Model 3’ни ишлаб чиқаришга ётқизилган миллиард доллар сармояларни ҳар чоракда ямлаб юбораётган Tesla молиявий эҳтиёжлари ёнига яқин ҳам йўлолмайди.

«10 ойми, бир йилми қараб туришларидан қатъи назар, Маскка ҳозир ва имкон қадар тезроқ пул керак», — дейди Bloomberg Intelligence катта таҳлилчиси Кевин Тайнан, 2018 йил ярмигача Tesla камида икки миллиард доллар жалб қилиши кераклигини баҳолар экан.

Tesla март ойи сўнгигача 5 минг дона Model 3 ни ишлаб чиқариш учун пуллари етарли эканлигини айтиб ўтган. «Шу санадан сўнг компания операцион фаолиятдан етарли миқдордаги пул оқимларини генерация қилмоқчи», — дейилади компаниянинг акциядорларга 1 ноябрда йўллаган мактубида. Tesla матбуот котиби Дэйв Арнольд эса изоҳ беришдан бош тортган.

Tesla’да вариантлар жуда кам. Компания шундоқ ҳам максимум даражада кредит олиб бўлган, облигациялар бозори эса айни пайтда энг мақбул манба ҳисобланмайди. Уч ой муқаддам Tesla’нинг 1,8 миллиард доллар миқдоридаги қарзини сотиб олган инвесторлар эса қимматбаҳо қоғозларга сарфланган ҳар бир доллар 93,88 центга ошиб, «туб»дан кўтарилган бўлса-да, ҳамон зарар кўришмоқда.

Буларнинг барчаси ичида яшаб қолиш учун чора сифатида акцияларнинг савдога чиқарилиши мумкинлиги англатади, бу акциядорларнинг улуши сувалиб кетишига замин яратади. Уларнинг энг асосийси эса Илон Маскнинг ўзи (у 20 фоиз акцияга эгалик қилади).

«Ҳозирча компания нақд пулларни тинимсиз «ёқиб» юбормоқда, вазият молия бозорлари ва «оқ от минган рицарлар»нинг чуқур чўнтакларнинг сабри ва энтузиазмига боғлиқ бўлиб турибди», — дейди Thornburg Investment Management’нинг молия ишлари бўйича менежери Кристиан Ҳоффманн.

Глобал инвестицион саммит давомида инвесторлардан бири Жим Чаноснинг Reuters’га билдиришича, кейинги уч йилда Tesla’ни акциялари нархи қулаши кутмоқда. Унинг сўзларига кўра, ҳаддан зиёд кредит юки туфайли Tesla электромобиллар ишлаб чиқаришга жиддий киришган бошқа авто ишлаб чиқарувчилар билан рақобатга дош бера олмайди.

Мавзуга оид