Light | 21:32 / 26.11.2017
10562
5 дақиқада ўқилади

Топ-100: Дунёнинг энг самарали фаолият юритувчи бош директорлари

15 йил илгари менежмент ҳақидаги китоблар муаллифи Жим Коллинз кучли раҳбар фаолиятини ғилдиракни айлантиришга қиёслаган. Шунчаки яхши компаниядан илғор компания даражасига ўтишни биргина ҳаракат билан амалга ошириб бўлмайди, - деб ёзади у 2001 йилги китобида. - Аксинча, жараён улкан, оғир ғилдиракни айлантиришни ёдга солади: бир йўналишда, аста-секинлик билан ҳаракатланиб, ниҳоят тўпланган салоҳият сиз учун ишлай бошлайдиган даражага етади ва компания шиддат билан ўсиш даврига ўтади. Коллинзга кўра, ғилдирак ўз айланиш тезлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилади, деб ёзилади Harvard Business Review'да.

Ажабланарли тарзда ўтган йилги рейтингга ўхшаш 2017 йилнинг энг яхши 100 бош директори рейтингида инерция кучи сезилади. Етакчилар учлигидаги икки киши, топ-25'даги 16 киши ва топ-100'даги 72 киши рейтингдаги  позициясини сақлаб қолган. Жорий йилда рўйхатдан тушиб қолган 28 компания раҳбаридан 11 нафари истеъфога чиққан, қолган 17 нафари, жумладан Heineken ва Vodafone раҳбарлари эса акциялар нархи пасайишидек жиддий муаммога дуч келишган. Рўйхатдаги 100 бош директор ўртача 17 йилда ўз акцияларини 2507 фоизга, яъни йилига 21 фоизлик даромад билан таъминлашган.

Бундай доимийликка изоҳ бор. Субъектив баҳолар ёки қисқа муддатли натижаларга асосланган рейтинглардан фарқли ўлароқ, рўйхат бош директорнинг тўлиқ иш фаолияти самарадорлигининг объектив кўрсаткичларини инобатга олади. Биз рейтинг тузишни узлуксиз жараён деб ҳисоблаймиз ва ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш йўлларини излаймиз - бироқ бу йили биз ўзгаришлар киритмадик, кутилмаган совғаларнинг йўқлиги ҳам шу билан изоҳланмоқда.

Жорий йилда рейтингнинг энг олий ўрнини илк марта Zara, Pull&Bear, Massimo Dutti, Bershka, Stradivarius, Oysho ва Uterqüe, шунингдек Zara Home тармоқларини бошқарувчи Пабло Исла (Inditex) эгаллади. Исла ўз лавозимига киришган вақтдан бошлаб (2005 йил) Inditex'нинг глобал экспансиясини ўтказди, унга кўра эса, кунига ўртача биттадан дўкон очилди. Бу ташкилотнинг бозор нархини оширди: у Испаниянинг энг қиммат компаниясига айланди. Исла кўп вақтини дўконларда ўтказади, бироқ матбуот эътиборини четлаб ўтиш мақсадида очилиш маросимларида камдан-кам ҳолатларда қатнашади. Пабло Исла йиғилишлар ўрнига иш жойларига ташриф буюришни афзал кўради: у шу тариқа йирик компаниядаги тадбиркорлик маданиятини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади.

Бошқа замонавий ритейллардан фарқли ўлароқ, Inditex жисмоний ва интернет-дўконлар мувозанати, шунингдек "тезкор етказиб бериш" тизими билан ажралиб туради: маҳсулотларнинг ярмидан кўпи сотув жойлари яқинида ишлаб чиқарилади. Бу омборларга бўлган эҳтиёжларни камайтиради ва энг янги трендлардаги товарларни дўконларга тезкор етказиб бериш имконини беради.

Молиявий кўрсаткичларга кўра, Исла 18-ўринда, лекин ESG кўрсаткичлари уни рейтинг чўққисига олиб чиқди. ESG маслаҳатчилари Inditex'нинг етказиб бериш занжири бошқарувидаги шаффофлигини юқори баҳолашди. Компания истеъмолчиларни кийилган кийимларни қайта ишлашга топширишга рағбатлантиради (Испанияда талабга кўра кийимларни уйнинг ўзидан олиб кетишлари мумкин), Zara тармоғининг Join Life бренди маҳсулотлари эса сув ва бошқа ресурслардан имкон қадар кам фойдаланган ҳолда иккиламчи хомашёдан ишлаб чиқарилади.

Агар фақат молиявий кўрсаткичлар инобатга олинганда эди, 2014 йилда рейтингни бошқарган Amazon асосчиси Жефф Безос сўзсиз етакчи бўларди. 2015 йилдан бошлаб ESG кўрсаткичлари ҳисобга олина бошланди, Безос 87-ўриндан 76-поғонага кўтарилган, ҳозир эса 71-ўринда. Amazon компаниясининг ESG кўрсаткичлари пастлигича қолмоқда: бу йил 88 фоиз ташкилотлар уни ортда қолдирди. Бироқ компания ўз устида ишламоқда. Унинг йирик Web Services бўлими қуёш ва шамол генераторларидан энергия олмоқда. Amazon барқарор ривожланиш бўйича тажрибали директорларни ёллади ва бу тез орадаги ўзгаришларга умид бағишлайди.

Албатта, сармоячилар доим молиявий кўрсаткичларга кўпроқ эътибор қаратиб келишган, бироқ бугунги кунда экология меъёрлари ҳам катта аҳамият касб этмоқда. Яқинда Оксфорд университетининг Саид номли бизнес-мактабидан Амир Амал-Зода ва Ҳарвард бизнес-мактабидан Жорж Серафейм 31 триллион долларлик умумий суммали активларни бошқарувчи инвестициялар соҳасидаги 413 топ-менежер иштирокидаги сўровнома натижаларини тақдим этишди. Уларнинг ярми инвестициялар муваффақиятини баҳолашда ESG-маълумотларини муҳим деб ҳисоблайди.  Тахминларга кўра, сармоячилар экологик компанияларга маблағ кирита бошлашади.

Қуйида келтирилган компаниялар раҳбарлари икки кўрсаткич бўйича ҳам энг яхши натижаларга эришишган.

Мавзуга оид