Ўзбекистон | 19:02 / 28.10.2024
30602
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёнинг энг кучли армиялари рейтингида 20 таликка кирди

Мамлакат ҳарбийлари Марказий Осиёда энг кучли сифатида қайд этилган.

Американинг U.S.News & World Report нашри мутахассислари томонидан тузилган дунёнинг энг кучли армиялари рўйхатида Ўзбекистон 19-ўринни эгаллади.

Ню-Йоркда жойлашган журналнинг рейтингида жами 89 давлат ўрин олган. Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон ҳам бор ва рўйхатда 22-ўринни эгаллаган.

Россия энг кучли армиялар рейтингида биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларда АҚШ ва Исроил қайд этилган.

Энг кучли 10 талик қуйидагича:

- Россия;

- АҚШ;

- Исроил;

- Хитой;

- Жанубий Корея;

- Эрон;

- Буюк Британия;

- Украина;

- Германия;

- Туркия.

Собиқ совет мамлакатлари ҳисобга олинса, Беларус 12-ўрин билан Ўзбекистондан олдинда жойлашган.

Жадвалнинг қуйи қисмида Янги Зеландия, Литва, Люксембург, Латвия ва Сингапур каби давлатлар жой олган.

2024 йилда Ўзбекистон Global Firepower талқини бўйича энг кучли армиялар рейтингида 145 давлат ичида 65-ўринни эгаллади. 2023 йилга нисбатан мамлакат уч поғонага тушиб кетди, бироқ минтақадаги етакчилигини сақлаб қолди. Рейтингда Қозоғистон 58-, Туркманистон 83-, Қирғизистон 100- ва Тожикистон 107-ўринни эгаллади.

Global Firepower Ўзбекистоннинг мудофаа бюджетини 796,8 миллион доллар деб баҳоламоқда, ҳарбий хизматчилар сони эса 48 минг кишини ташкил этади.

Мавзуга оид

Эълонлар

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти