Зимбабвенинг собиқ президентига мўмайгина пенсия тайинланди
Зимбабвенинг собиқ президенти Роберт Мугабе умрининг охиригача ҳар ой 150 минг долларга яқин пенсия оладиган бўлди. Бу ҳақда Зимбабвенинг етакчи “Зимбабве Африка миллий иттифоқи – Ватанпарварлик фронти” (ZANU-PF) партиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Guardian нашри хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, президентнинг лавозимидан кетиши бўйича келишувда Мугабенинг ҳуқуқий дахлсизлик билан таъминланиши ва молиявий қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган. Жумладан, собиқ президент дарҳол “5 млн. доллар” олади, сўнгра кейинги ойларда Зимбабвенинг янги ҳукумати Мугабега яна бир нечта тўловларни амалга оширади.
Нашрнинг ҳисоб-китобига кўра, Мугабе умумий ҳисобда 10 млн доллар олади. Бундан ташқари, унга умрининг охиригача 150 минг долларлик пенсия тайинланади.
Боз устига, агар Мугабе рафиқаси Грейс Мугабегадан олдинроқ вафот этса, рафиқасига 75 минг доллардан ойлик пенсия бериб борилади.
Мавзуга оид
00:19 / 06.11.2024
Зимбабве полициясига хизмат вақтида мобил телефондан фойдаланиш тақиқланди
20:55 / 14.09.2024
Зимбабве қурғоқчилик туфайли 200 та филни ўлдиради
11:03 / 08.06.2024
Путин ишлаётган фуқароларга пенсия индексациясини қайтаришни таклиф қилди
21:54 / 01.05.2024