Етакчилар ҳар хил бўлади. Макиавелли каби - маккор, шиддатли ва шафқатсиз. Баъзилари эса Буюк Кир каби - камтар, сахий ва садоқатли. Буюк саркардалар қаторида Чингизхон ҳам ёдга олинади, бироқ уни  эҳтиёткорлик билан четлаб ўтишади: унинг сўзларидан парчалар келтирилмайди ва бизнесга оид китобларда тилга олинмайди, на семинарларда ва на ҳатто латифаларда. Ахир қонхўр ёвуздан нимани ҳам ўрганиш мумкин бўларди?

Шундай экан, кўп маданиятлар Чингизхон хотирасини ўчириб ташлашни маъқул кўришади. СССРда, масалан, уни ҳатто тилга олиш ҳам тақиқланган эди. Бироқ ҳақиқат шундаки, ҳар қандай тарихий шахсдан нимадир ўрганиш мумкин бўлгани каби, Чингизхоннинг ҳам ўрнак олса арзигулик жиҳатлари бўлган. Чунки у ҳақида деярли барча билганларингиз - тўқиб чиқарилган, дейилади Forbes'да.

У қийноқларни бекор қилган, диний эътиқод эркинлигини киритган, ажратилган қабилаларни бирлаштирган, зодагонлар имтиёзларини инкор қилган, ўз ҳудудларини меритократия тамойилига кўра бошқарган, ўрганишни яхши кўрган ва мўғул жамиятидаги аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилган. У улуғ фатҳ қилувчи ва деярли етти аср мавжуд бўлган 31 миллион квадрат километрли империяни бошқарувчи генерал бўлган. (Қўшма Штатлар қўшинлари Боғдодни қўлга олишганида, бу Чингизхон давридан буён биринчи марта шаҳарнинг муваффақиятли забт этилиши бўлган).

Ҳа, у шафқатсиз жангчи бўлган, бироқ унинг барча ишлари кўнгилхушлик йўлида бўлмаган. Ҳозир "Асосийси - ғалаба эмас, иштирок", дейишади. Мўғуллар бу гапга қўшилмаган бўлишарди. Тўқнашувларда ғалаба қилиш уларнинг ҳаёти мазмунига айланганди ва улар бунинг учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишарди. Улар урушдан кейинги дунёни ҳам худди шундай иштиёқ билан қайта тиклашарди. Бошқа саркардалар душман қўлидан эрта ўлим топган бир вақтда Чингизхон кексайиб, севимли оиласи қуршовида ҳаётдан кўз юмган.

Унинг буюк миссияси оддий ва дангал бўлган: бутун дунёни бир империя остида бирлаштириш. Бироқ унинг ўзи айтганидек, "Мақсадлар катта экан, менинг зиммамдаги мажбуриятлар ҳам осон бўлмайди". Тарихий маълумот учун Жек Уэзерфорднинг "Чингизхон ва замонавий дунёнинг туғилиши" китобига мурожаат қиламиз. У қандай қилиб Чингизхон бундай улкан миссиясини адо этишнинг уддасидан чиққанини тушунишга ёрдам беради ва унинг куч-қудрати сирларини очиб беради. Қуйида хоннинг авлодлари томонидан сақлаб келинган тўққиз сабоғи тақдим этилади.

Ишни охирига етказ