Путин оилаларга илк фарзанд учун ойига 10 минг рублдан тўлашни таклиф қилди
Россия президенти Владимир Путин туғилиш даражасини рағбатлантириш мақсадида оилаларга биринчи фарзанди туғилгандан кейин ҳар ойлик тўловларни жорий қилишни таклиф қилди. Путиннинг айтишича, бундай тўловлар ойига ўртача 10,5 минг рублни ташкил қилади ва уни бола 1,5 ёшга тўлгунча олиш мумкин бўлади.
Ушбу қиймат болага кетадиган энг кам харажатдан келиб чиқиб ўзгаради ва 2020 йилгача 11143 рублни ташкил қилади. Давлат ушбу янги дастурга уч йил ичида 144,5 млрд рубль сарфлашни режалаштирмоқда.
Ота-оналар янги тўловни 2018 йил январидан олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, 2- ёки 3-фарзанд кўрадиган оилаларга давлат янги йилдан бошлаб ипотека ставкасининг йиллик 6 фоизидан ошувчи қисмини тўлаб беради.
Путин оналар капитали дастурини 2021 йил охиригача давом эттиришни таклиф қилмоқда. Унга муҳтож оилаларга ҳар ойлик тўловлар олиш имконияти киритилади.
“Бугун биз Россия аҳолиси сонининг яқин 10 йил ичида камайишига йўл қўймасликка, вазиятни барқарорлаштиришга имкон берувчи чора-тадбирлар мажмуасини қабул қилишимиз керак”, деб айтган Путин.
Оналар капиталини тўлаш дастури 2007 йилдан амал қилиб келади. Ўшандан бери оилаларга бериладиган ёрдам қиймати 250 мингдан 450 минг рублгача ошган. Бу пулларни уй жойни яхшилаш, болалар таълими ёки ногирон болаларнинг мослашувига сарфлаш мумкин. Ростат маълумотларига кўра, 2007 йилда Россияда туғилиш коэффициенти (бир аёлга болалар сони) 1,4 ни ташкил қилган. Бу қиймат 2015 йилда 1,78 гача кўтарилган, бироқ 2016 йилда 1,76 гача тушиб кетган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024