Тожикистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76 йилга етди
Тожикистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76 йилга етди. Бу ҳақда куни кеча Душанбеда, 2010-2020 йилларга мўлжалланган Тожикистон Республикаси аҳолиси Миллий стратегиясининг 7-йилини муҳокама қилиш давомида таъкидлаб ўтилди, деб хабар бермоқда ТР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Таъкидланишича, кўрсатилган стратегияни амалга ошириш доирасида Тожикистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 76 йилни ташкил этди, ўлим даражаси эса 2,7 баробарга камайди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, сўнгги 5 йилда оналар ўлими 1,8, болалар ўлими эса – 2,7 мартага қисқарди.
Қайд этилишича, оналар ва болалар ўлими ҳолатларининг камайишига тиббий хизмат сифати яхшилангани ва замонавий технологиялардан фойдаланиш ошгани сабаб бўлган.
Шунингдек, республикада сил билан касалланиш даражаси пасайган. Ушбу хасталик билан оғриганлар ўртасида ўлим ҳолати 100 минг аҳоли ҳисобидан 50 фоизга пасайди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024