Ўзбекистон | 13:13 / 29.11.2017
27891
2 дақиқада ўқилади

Кузнинг сўнгги куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 ноябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1 даража совуқ, 1 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид