Ўзбекистон | 15:21 / 01.12.2017
25110
3 дақиқада ўқилади

2 декабрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғади

Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 2 декабрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси ва кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, Устюртда кечаси 7-12, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ, 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, чўл ҳудудларида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, кечаси кучайиши эҳтимоли бор. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, баъзи жойларда кучайиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, кучли қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. 2000 метрдан баланд жойларда қор кўчиши хавфи бор.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва  кундузи 3-8 даража совуқ  бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид