Ўзбекистон | 09:12 / 01.12.2017
4438
1 дақиқада ўқилади

Словакия элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунламоқда

Фото: nuz.uz

Словакиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Павол Иван Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда ва шу сабабли юртига қайтади.

Шу муносабат билан Павол Иван рафиқаси Лариса Иванова билан бирга дипломатик корпус вакиллари учун хайрлашув қабулини ташкиллаштирди. Иван тадбирда Ўзбекистон ҳукуматига илиқ қабул ва икки давлат ўртасидаги сермаҳсул ҳамкорлик учун миннатдорлик ва  ташаккур билдирди.

Элчининг таъкидлашича, у талабалик вақтидаёқ Ўзбекистонда бўлиш бахтига муяссар бўлган ва Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивага ташриф буюрган.

Словакия элчиси декабрда ўз ватанига қайтиб кетади.