Хотирани яхшилашнинг оддий усули айтилди
Канададаги Уотерлу университетидан бўлган нейробиологларнинг хулосасига кўра, овоз чиқариб ўқиш хотирани яхшилайди. Бу ҳақда MedizalXpress сайтида эълон қилинган матбуот релизида айтилади. Олимларнинг тегишли мақоласи Memory журналида жойлаштирилди.
Тадқиқотда 95 киши иштирок этди. Кўнгиллилар тўртта услубдан бирининг ёрдамида ёзма кўринишдаги маълумотни эслаб қолишга ҳаракат қилишди. Улар матнни товуш чиқармай ёки овоз чиқариб ўқишган, ўзларининг ёки бошқа бировнинг ёзиб олинган нутқини тинглашган. Тестлар натижаларининг кўрсатишича, оғзаки нутқ ва эшитиш қобилияти бир вақтнинг ўзида ҳаракатга келтирилса, ёзма кўринишдаги маълумот яхшироқ ёдда қолади.
Олимларнинг сўзларига кўра, сўзлар агарда уларга «қандайдир ишлаб чиқарувчи элемент» - маълумотнинг узоқ муддат ёдда сақланиб қолишини мустаҳкамловчи фаол ҳаракат қўшилса, яхшироқ эсда қолади. Бундай ҳаракатга эса матнни қайтадан ёзиш ёки уни босма шаклда териш ҳам киради. Эффект кекса ёшдаги одамлар учун фойдали бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024