Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Мудофаа вазирлиги Тожикистон армиясини қуроллантирмоқда
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги «Афғонистон билан чегарада вазиятни қаттиқ назоратга олиш учун Тожикистон ҳукуматига қурол-яроғ ҳамда техник воситаларни, жумладан, алоқа ва ҳаво ҳужумидан ҳимояланиш воситаларини, танк ва вертолётларни етказиб беришини» маълум қилди. Бу ҳақда тожик маҳаллий нашрлари хабар тарқатган.
«Россия Федерацияси ҳамда Тожикистон Республикаси ўртасида тузилган халқаро ҳарбий-техникавий шартнома асосида кўмак етказиб берилади», дейилади Мудофаа вазирлиги берган баёнотда.
Шунингдек, баёнотда маълум қилинишича, Тожикистон Қуролли кучларига ўқотар машина, артиллерия, зирхли танклар БТР-80, жанговар пиёда машиналари БМП-2, Т-72 русумли танк воситалари, Ми-8 ва Ми-24 русумидаги вертолётлар тақдим этилади. Бундан ташқари, Россиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа комплекси, тиббий ва топографик вазифаларни бажариш учун мўлжалланган техникалар ҳам Тожикистонга юборилиши қайд қилинган.
Маълумот учун, Россия Федерациясининг айни пайтгача Тожикистон ҳудудида 201-сон ҳарбий базаси фаолият юритади. Шунингдек, Қирғизистон ҳудудида Россия Мудофаа вазирлигига қарашли авиация базаси ишлаб турибди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026