Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвалик эркак виртуал реаллик кўзойнаги сабабли ҳалок бўлди
Чақирув бўйича Москвадаги хонадонлардан бирига келган тез тиббий ёрдами ходимлари бошидан жароҳат олган жонсиз ҳолдаги эркакни аниқлашган. Тергов қўмитасида эркакнинг ўлимига виртуал кўзойнакни эҳтиётсизлик билан қўллаш сабаб бўлгани тахмин қилинган.
44 ёшли эркакнинг жасади Маршал Жуков кўчасидаги уйлардан бирида топилган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, эркак квартирада виртуал реаллик кўзойнагини таққан ҳолда юрганда, ойнаванд столга урилиб, унинг устига йиқилиб тушган ва бунинг оқибатида жароҳат олиб, қон йўқотишдан воқеа жойида вафот этган”, деб айтилган хабарда.
Маълум қилинишича, эркакни жонсиз ҳолда онаси аниқлаган. Ушбу воқеа юзасидан терговгача текширув бошланган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026