«Ўзининг фаолиятига ўзи баҳо бериши тўғрими?»
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги симпозиумлар саройида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига мурожаат қилди. Давлат раҳбари ҳокимларнинг ваколатлари ҳақида ҳам гапирди.
“Яна бир муҳим вазифа – ҳокимларнинг ижро ва вакиллик ҳокимияти раҳбари сифатидаги ваколатларини алоҳида-алоҳида ажратиб қўйиш билан боғлиқ. Кейинги пайтда юртимизда халқ депутатлари Кенгашларининг роли, халқ ноибларининг ваколатлари тубдан оширилди. Сиёсий партияларнинг маҳаллий ҳокимият идораларини шакллантириш борасидаги ваколатлари босқичма-босқич кенгайтирилди, депутатлик назорати эса мустаҳкамланди. Бироқ, очиқ тан олишимиз лозим, ҳокимларнинг ҳам маҳаллий Кенгашларга, ҳам ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши демократик принципларга мос келади, деб бўлмайди. Ҳеч қаерда бунақа йўқ. Йўқ, агар биз ҳақиқий эртага талаб қилаётган бўлсак.
Ҳаммага маълум, ҳокимлар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан маҳаллий Кенгашларга ҳисоботлар тақдим этади. Кенгашлар эса ўз ўрнида тегишли қарорлар қабул қилади. Энди, айтинглар, ҳисоботини ўзи раҳбарлик қилиб келаётган маҳаллий Кенгашга тақдим қилиши ва тасдиқлатиши, ўзининг фаолиятига ўзи баҳо бериши тўғрими? Сизлар шунга қўл қўясизлар-ку 25 йилдан бери. Бизда тизим зўр, демократик тизим, деймиз. Мен ҳоким бўлиб ишлаганман, қайси бирларинг мен билан туриб гаплашгансан, ҳеч қайси демократияда йўқ бу. Ҳокимни, ижро органни агар депутат талаб қилса, унинг раиси депутатларнинг ичидан бўлиши керак. Чиқ бу ерга туманни ҳокими, нега буни қилмаяпсан, дейиши керак. Унақаси йўқ. Ҳокимни ўзи чиқиб, ўзининг муовинидан сўрайди ҳозир. Ким бу қонунни ёзган ўзи?
Бу тизим ҳокимлар ва маҳаллий Кенгашлар вазифаларини самарали бажаришига салбий таъсир этаётганини замоннинг ўзи кўрсатмоқда. Биз келгусида бу масала бўйича қонунга асосланган тўғри ечим топамиз. Ҳокимларнинг ҳудудларни ривожлантириш, маҳаллий бюджетни ижро этиш, коммунал муаммоларни ҳал қилиш каби долзарб фаолияти устидан халқимиз ўз вакиллари орқали тегишли назоратни амалга оширишига имконият яратиб бериш бизнинг энг муҳим вазифамиз бўлиб қолиши зарур.
Бугунги шароитда айнан очиқлик ва ҳисоб бериш масъулияти давлат аппаратини самарали шакллантиришнинг муҳим шарти ҳисобланади. Яқин келажакда барча давлат харидларини амалга ошириш ва давлат мулкини сотиш учун Интернет тармоғида ягона майдон ташкил этиш лозим. Бу бюджет харажатларини қисқартириш, давлат мулкини самарали бошқариш ва катта молиявий маблағларни иқтисод қилиш имконини беради”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024