Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навальнийни сайловга қўйишмади
Россия Марказий сайлов комиссияси мухолиф сиёсатчи Алексей Навальнийни 2018 йилги президентлик сайловига номзод сифатида қабул қилмади. Бундай қарор МСКнинг йиғилишида қабул қилинди, йиғилиш жонли эфирга узатилди.
МСК ташаббускор гуруҳлар томонидан номзоди илгари сурилган журналист Олег Лурьени ҳам муқаддам судлангани туфайли сайловга номзод сифатида рўйхатдан ўтказмаганди. Шунингдек, яна бир ташаббускор гуруҳлар вакили, тадбиркор Сергей Полонскийнинг ҳужжатлари қайтарилган. Бунга унинг номзодини белгиланган 500 нафардан кам киши қўллаб-қувватлагани сабаб бўлди.
24 декабрь куни Россиядаги ташаббускор гуруҳлар томонидан президентликка номзод сифатида илгари сурилган мухолифатчи Алексей Навальний мамлакат марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларини топширганди.
Навальнийнинг номзоди қайтарилиши ҳам унинг муқаддам судлангани туфайлидир. Уни қайдномадан ўтказишга МСКнинг 12 аъзоси овоз берган. Яна бир аъзо Николай Левичев овоз беришдан бош тортган: у 2013 йилда Москва мэрлиги учун сайловларда Навальний билан рақобат қилганди.
Навальнийнинг ўзи бу қарор орқали МСК Конституцияни бузаётганини иддао қилмоқда.
Навальний «Кировлес»даги ўғирлик иши бўйича шартли судланган. МСК раиси Элла Памфилова бундан аввалроқ Навальний шу сабабли 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок эта олмаслигини, у 2028 йилдан кейин сайловларда номзодини қўйиши мумкинлигини айтганди.
Россия сайлов қонунчилигига кўра, оғир жиноят қилгани учун судланганлар судланганлиги олиб ташланганидан ёки судланганидан 10 йил ўтганидан кейингина давлат раҳбари бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
21:30 / 22.03.2023
Навальний ҳамкасби Мария Певчих халқаро КҚКФ раҳбари бўлади
17:39 / 17.01.2023
«Россия — менинг мамлакатим. Мен зулмат чекинишига ишонаман». Алексей Навальнийнинг қамоқдан мактуби
23:41 / 22.12.2022
Навалний жамоаси даркнетда «махфий штаб-квартира» ишини мувофиқлаштирувчи сайт очди
21:45 / 02.10.2022