Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон ёшларига кўмаклашувчи ассоциация ташкил қилинди
Фото: Uza.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтирилган вазифалардан келиб чиқиб, Адлия вазирлиги муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказди.
Муассаса шаклидаги “Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси” нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган ва хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб бориш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни парламентга мурожаатномасида шундай ассоциацияни ташкил этиш лозимлиги ҳақида маълум қилган эди.
Мавзуга оид
07:38 / 18.07.2025
Ёшлар стартаплари учун маблағ ажратилади
13:21 / 04.11.2023
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
12:02 / 21.10.2023
Каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади
07:58 / 31.08.2022