Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Доғистон муфтийсининг рафиқаси Россия президенти лавозимига номзодликка илгари сурилди
Маҳачқалъада 30 декабрда 542 кишидан иборат ташаббус гуруҳи Доғистон муфтийси рафиқаси, 46 ёшли Айна Ҳамзатовани Россия президенти лавозимига номзодликка илгари сурди.
Ташаббус гуруҳига таниқли жамоат арбоблари, диний етакчилар, олимлар ва спортчилар кирган. Бу ҳақда Ҳамзатованинг матбуот котиби маълум қилди.
Барча тегишли ҳужжатлар 5 январгача Россия Марказий сайлов комиссиясига жўнатилади.
Маълум қилинишича, Ҳамзатова Россиядаги энг йирик мусулмон ахборот холдингини бошқаради. Олий филологик ва ҳуқуқшунослик таълимига эга. Россия журналистлари иттифоқи аъзоси, ёзувчи, “Путь” хайрия жамғармасининг муассисларидан бири, “Ислом” журнали бош муҳаррири ва Доғистон муфтийсининг ҳокимият органлари билан алоқалар бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
Россия президенти сайловлари 2018 йилнинг 18 мартида бўлиб ўтади.
Аввалроқ президент сайловларида иштирок этиш истагини Владимир Жириновский, Ксения Собчак, Григорий Явлинский, телебошловчи Екатерина Гордон, тадбиркор Сергей Полонский ва мухолифатчи Алексей Навальний билдиргандилар.
Мавзуга оид
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
08:44 / 05.06.2026