Савдога чек қўйилди
Мамлакатда миллий валюта мақомини мустаҳкамлаш, нақд хорижий валюта муомаласини тартибга солиш, уни айирбошлаш операцияларини амалга ошириш механизмини такомиллаштириш мақсадида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни четлаб ўтганлар эса жавобгарликка тортилади, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Афсуски, ушбу қонуности ҳужжатлари талабларини билган ҳолда, уларни четлаб ўтиб, енгил пул топишнинг бошини тутган шахслар ҳамон орамизда учрамоқда. Бунга Ўлмас Омонов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ва Дилшод Эшниёзовни мисол тариқасида келтириш мумкин.
Бу шахслар қонунга хилоф равишда чет эл валюта қимматликлари олди-сотдиси билан шуғулланиб келишган экан. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Тўрткўл туманидаги савдо комплексида ўтказилган тадбирда чет эл валютасини ноқонуний равишда олиб сотаётган ушбу кимсаларнинг фаолиятига чек қўйилди. Жумладан, Ў.Омонов 160 АҚШ долларини, Д.Эшниёзов эса 100 АҚШ доллари, 1 минг Россия рублини сотаётган пайтда қўлга тушди. Улардан яна бир қанча чет эл валютаси ва 2 млн 700 минг сўм пул ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.
Суд ҳукмига кўра, Ў.Омонов ва Д.Эшниёзовга жарима жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
18:26 / 16.09.2024