Telegram мессенжери ўз криптовалютасига эга Telegram Open Network (TON) блокчейн-платформасини ишлаб чиқмоқчи. Мессенжернинг white paper ҳужжатида шундай маълумот берилган. Мазкур ҳужжат бугунги кунда сармоячилар маблағларини жалб қилишда машҳур жиҳоз ҳисобланган ICO – криптовалютани дастлабки жойлаштириш келажагини таърифлайди. "Ведомости" ҳужжат нусхаси билан танишиб, Telegram менежерлари билан таниш суҳбатдоши орқали унинг аслига тўғри эканига ишонч ҳосил қилди.
Ҳозирги блокчейн-тармоқлар (масалан, биткоин ва эфириум тармоқлари) Visa ёки Mastercard тўлов инфратузилмаси ўрнини боса олмайди. Бу криптовалютали транзакциялар ҳаддан ташқари секин ривожланади: биткоинда - 7-сонияда, эфириумда - 15. Оддий фойдаланувчилар биткоин ёки шунга ўхшаш технологиялар билан ишлашни бошлашга уриниб, адашиб кетишлари мумкин, криптовалюталар билан ҳисоблашиш мумкин бўлган товар ва сервислар бозори эса чекланган. Шу боис криптовалюталарга асосий талаб истеъмолчилардан эмас, сармоячилардан келиб тушади, дея маълум қилинади Telegram'да.
Бироқ Telegram ўз блокчейн-платформасини ишлаб чиққандан кейин ҳаммаси ўзгаради, дея ваъда бермоқда мессенжер. Уни тақсимланган суперкомпьютер ва пул ўтказмалари тизимига таққослаш мумкин. Янги, марказлашмаган иқтисодиётда у Visa ва Mastercard билан рақобатлашиши мумкин, дейилади ҳужжатда. Telegram жамоаси ўзининг қулай интерфейсларни ишлаб чиқишга доир тажрибасига умид қилади ва бу миллионлаб фойдаланувчиларга криптовалюталарни қўллаш учун интуитив тушунарли жиҳозни яратиш имконини беради. Telegram иловалари билан интеграциялашган TON ҳамёни эса дунёдаги энг кенг тарқалган криптоҳамёнга айланади, дейилади мессенжер ҳужжатида.
Кенг аудитория (ҳозирда 150 миллион кишини ташкил қилади, 2022 йилнинг январига бориб 1 миллиардга етиши кутилмоқда) туфайли янги криптовалютадан бутун дунё бўйлаб юзлаб миллион кишилар фойдаланишни бошлашади.
Шунингдек компания бутун мавжуд экотизимни - каналлар, ишлаб чиқарувчилар, тўловлар провайдерлари ва савдогарларни TON криптовалютасига бўлган талабни оширишга рағбатлантиради. "Криптовалюта ёрдамида тўлаш мумкин бўлган товар ва хизматлар билан тўла бутун бошли иқтисодиёт пайдо бўлади", - дея ишонч билдиради Telegram. TON'нинг ичида Gram номли тангалар муомалада бўлади. Улар Telegram ички иқтисодиётининг асосий валютаси бўлиб хизмат қилади. Бироқ, ҳар қандай криптовалюта каби, бошқа фойдаланувчилар ҳам ундан фойдаланиш имконига эга бўлишади.
ICO'нинг дастлабки босқичида Telegram 500 миллион доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Пуллар тармоқни ривожлантириш, ускуналарни харид қилиш ва технологияларни ривожлантириш учун керак. Зеро аудитория ошгани сайин харажатлар ҳам ошиб боради - 2021 йилга бориб 220 миллион долларгача.


















