Фан-техника | 23:44 / 11.01.2018
15372
2 дақиқада ўқилади

CES 2018: “Жосус” кўча фонари тақдим қилинди

Лас-Вегасда ўтаётган CES 2018 кўргазмасида ёруғлик-диодли “ақлли” кўча фонари Wi-Fiber тақдим қилинди. Ушбу фонар бугунги кунда оммалашиб бораётган “ақлли шаҳар”нинг бир қисмига айланиши мумкин, чунки у ўтган-кетганлар ортидан кузатиши, хавф ҳақида огоҳлантириши ва интернет тарқатиши мумкин.

Фонар ичидаги модулларни алмаштирса ва созласа бўлади. Ёруғлик-диодли лампалар вазиятга қараб рангини ўзгартириб, хавф ҳақида огоҳлантиришга имкон беради. Шунингдек, фонар Wi-Fi тарқата олади, ичига кузатув камерасини жойлаб,  4К сифатгача бўлган видеони олиш ва овозни ёзиш мумкин. Жиноятчиларни аниқлаш учун овозни таниш алгоритмларини қўллаб, овоз сигналини алоҳида ёзиш мумкин.  

Wi-Fiber муайян одамларни қидириши ва келгусида қўллаш учун суратларни архивлаши мумкин. Бундан ташқари, тизим ўқотар қурол датчиклари ва ҳаво сифатини аиқлаш учун сенсорлар билан жиҳозланган. Wi-Fi нуқталарининг жойлаштирилиши эса одамларга нафақат интернетга киришда, балки “ақлли шаҳар”нинг қолган унсурлари билан боғланишда ёрдам беради ҳамда уяли алоқа операторлари тармоғига тушадиган юкламани енгиллаштиришга имкон беради.

 

Мавзуга оид