Жамият | 16:32 / 13.01.2018
8688
1 дақиқада ўқилади

«Яшил миля» ва «Шоушенкдан қочиш» фильми муаллифларидан бири вафот этди

Фото: Variety

АҚШда саҳналаштирувчи рассом, «Оскар» мукофотини икки марта қўлга киритган Теренс Марш 87 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Variety хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Марш Калифорниядаги ўз уйида вафот этган.

У сўнгги бир неча йил давомида саратон касаллиги билан курашиб келгани айтилмоқда.

Марш «Оскар»ни «Доктор Живаго» ва «Оливер!» фильмларидаги ишлари учун олган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш