Ерга қулаган метеоритларда ҳаёт манбаи топилди
АҚШнинг Берклисидаги Лоуренс номли Миллий лаборатория олимлари иккита метеоритда сув ва мураккаб кимёвий бирикмаларни аниқлади. Сайёрашунослар фикрича, топилма сайёрага қулаган космик жисмлар Ерда ҳаёт бошланишига олиб келган бўлиши мумкин эканидан далолат беради. Тадқиқотчилар иши Phys.org’да эълон қилинди.
Мутахассислар Ерга 1998 йилда қулаган метеоритлар ичидаги тош туз кристаллари кимёвий таркибини ўрганиб чиқишди. Рентген суратларини шуни кўрсатдики, кристаллар ичида туз билан тўйинган сувли эритма ва органик молекулалар бўлган. Жумладан, Ерда муҳим биологик ўрин тутувчи аминокислоталар, унинг аввалги вариантлари, углевородлар ва бошқа бирикмалар борлиги аниқланди.
"Мовий туз кристаллари ҳажми икки миллиметр бўлган, улар ҳаёт туғилиши учун етарли органик бирикмалар ва элементларнинг ўзига хос омборидир", - дейди тадқиқот муаллифларидан бири Куини Чан. Унинг таъкидлашича, Ердан ташқаридаги объектда шундай элементлар бирикмасининг борлиги тарихда биринчи марта қайд этилди.
Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, метеоритлар кристалларидаги молекулалар тахминан 4,5 млрд йил муқаддам номаълум шароитларда синтезланган. Тахминларга кўра, у Марс ва Юпитер ўртасидаги астероидлар белбоғида жойлашган Церера митти сайёрасида пайдо бўлган.
Олимнинг фикрига кўра, уларнинг янгилиги ибтидоий ҳаёт Қуёш тизимининг бошқа жойларида ҳам бўлганидан, шунингдек, астероидлар ва планетоидлар бўлакларида сайёрлар ўртасида ҳаракатланиш имкони борлигидан далолат беради.
Мавзуга оид
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024