Фан-техника | 17:00 / 15.01.2018
6716
3 дақиқада ўқилади

Lightning’ни қўллаб-қувватловчи биринчи симсиз Qi-қувватлантириш қурилмаси 

Йил бошидаги кўплаб ёрқин анонслар орасида бир қарашда оддийдек, бироқ жуда муҳим нарсалар ҳам бор. iPhone фойдаланувчиларига илк бора Apple компаниясидан Lightning кабелларини қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган бегона симсиз қувватлантирувчи қурилма таклиф этилди. 

LXORY мобиль девайслар учун симсиз қувватлантирувчи қурилмалар бизнесида етакчи компаниялар ичига кирмайди, бироқ айнан у Apple Lightning кабеллари қўллаб-қувватловига эга симсиз заряд қурилмасини чиқарди. Бу ҳақда Чейм Гартенберг theverge.com ресурсида хабар берган.

Девордаги электр розеткадан зарядли гиламчага энергия беришга мўлжалланган симсиз қувватлантирувчи қурилмалардан аксарияти MicroUSB, USB-C ёки бошқа портларни қўллаб-қувватлайди. LXORY’дан янги зарядли қурилмада Apple компаниясидан проприетар кабель коннекторининг кириши ҳам назарда тутилган. Шу тариқа, фойдаланувчи ўтказувчи ҳамда ўз iPhone’ининг симсиз зарядкаси ўртасида ўтиш учун кабелларни ўзгартириши шарт эмас.

Фото: The Verge

Шунингдек, мобиль девайсларга иккиламчи янги симсиз қувватлантирувчи қурилма ҳарорат сенсори билан жиҳозланган, у қувват олаётган девайсни қизиб кетишдан ҳимоя қилади. Фойдаланувчиларга ўз янгилигини тақдим этаётган компания сайтида кўрсатилишича, аксессуарнинг ўлчамлари (миллиметрларда) 203 х 93 х 9,5’га тенг.

LXORY’дан симсиз зарядка қурилмаси Lightning’ни қўллаб-қувватловчи биринчи нарсадир, бироқ унда MicroUSB ва USB-C одатий коннекторлари учун разъемлар ҳам назарда тутилган. Бу эса, янги заряд қурилмаси фойдаланувчисига унинг девайси қувватланиши учун қандай разъем шакли ҳисобга олингани унчалик ҳам катта муаммо бўлмаслигини англатади. Қувватлантирувчи қурилма конструкцияси билан Qi иккита қўллаб-қувватланувчи девайсини бир вақтда қувватлантириш имконияти ҳам назарда тутилган. Симсиз аксессуарда девордаги электр розетка учун қўшимча кабелни улашга USB Type-A порти ҳам эътиборга олинган.

Фото: The Verge

Бироқ, янги қувватлантириш қурилмасида қатор жиҳатлар борки, улар баъзи фойдаланувчиларга камчилик бўлиб кўриниши мумкин. Девордаги розеткага уланиш учун вилкали қувват блоки Lightning’ни қўллаб-қувватловчи биринчи заряд қурилмасининг етказиб бериш тўпламига кирмайди. Шунингдек, у чиқишда фақат 5 ваттли қувватни қўллаб-қувватлайди. 

Шу тариқа, фойдаланувчилар 28,60 долларга икки девайсни бир вақтда қувватлантириш имконига эга ҳамда мобиль девайслар бозорида тақдим этилган кабеллар учун хос бўлган коннекторларнинг барча асосий турларини қўллаб-қувватловчи симсиз қувватлантирувчи қурилмани харид қилишлари мумкин. Шу билан бирга, аксессуар тез қувватлантириш қўллаб-қувватловига эга эмас.