Ўзбекистон | 01:42 / 17.01.2018
14344
2 дақиқада ўқилади

2017 йили Ўзбекистонда никоҳ қурган аёлларнинг ҳар бештадан биттаси 20 ёшдан кичик бўлган

2017 йил Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари томонидан 306,0 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, республика бўйича 1000 аҳолига нисбатан никоҳ тузиш коэффициенти 9,4 промиллени ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат Статистика қўмитаси хабар беради.

Маълум қилинишича, тузилган никоҳлар сони 2016 йилга нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (126,6 фоиз), Жиззах ва Наманган (115,9 фоиз), Самарқанд (112,3 фоиз) ҳамда Қашқадарё (111,2 фоиз) вилоятига тўғри келмоқда.

2017 йилда жами никоҳ қурган аёлларнинг 21,6 фоизи 20 ёшгача бўлиб, 70,2 фоизи эса 20-29 ёшлиларга, қолган 8,2 фоизи 30 ёшдан катта ёшдагиларга тўғри келган. Шу таснифда эркакларнинг 0,9 фоизи 20 ёшгача, 83,5 фоизи 20-29 ёшлиларга ва 15,6 фоизи 30 ёш ҳамда ундан катта даврда никоҳ қурган.

2017 йилда ФҲДЁ органлари томонидан 31,9 мингта никоҳдан ажралишлар қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан никоҳдан ажралиш коэффициенти 1,0 промиллени ташкил этди.

Ажримлар сони 2016 йилга нисбатан юқори ўсиш суръатлари Сурхондарё (128,6 фоиз), Жиззах ва Сирдарё (122,2 фоиз) Самарқанд (121,2 фоиз), Наманган ( 119,0 фоиз ) вилоятларига ва Қорақалпоғистон Республикасига (118,2 фоиз) тўғри келмоқда.

Алишер Рўзиохунов
Тайёрлаган Алишер Рўзиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид