«Каптива» сабаб эмас». Президентдан совға олган Алишер Қурбонов нега Қорақалпоғистонда қолгани ҳақида
Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Германияда 11 йил давомида ўқиб, ишлаган фан доктори Алишер Қурбоновга «Каптива» автомобилини совға қилгани анча шов-шув бўлган эди.
Kruz.uz нашри Қораўзак туманидаги «Panaev farms» фермасига ташриф буюриб, А.Қурбонов билан суҳбатлашди.
«Германияда 11 йил давомида ҳам ўқиб, ҳам ишладим. Диссертациямни немис тилида ёқладим. Ўтган йили уйга дам олишга келганимда, Қутлимурат ака (Панаев) мени шу ерда қолиб, ишлашимни сўрадилар. Бунинг учун менга барча зарур шароитларни яратиб бердилар. Ферма ичида уй қуриб бердилар. Бироқ мен битта жойда узоқ вақт қолиб кетсам, анча қийналаман. Доимий ҳаракатда бўлишга ўрганиб қолган эдим. Шу боис 19 декабр куни яна Германияга кетишга қарор қилдим ва 6 ой ишлаб, кейин яна фермага қайтмоқчи эдим. 15 декабр куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳаётимни бутунлай ўзгартириб юборди. Менга “Каптива” автомобилини совға қилишлари ҳатто тушимга ҳам кирмаганди. Президент билан учрашувдан сўнг мен Қорақалпоғистонда қолишим керак эканини тушундим. Йўқ, бунга Каптива сабаб эмас. Президент ишонч билдирдими, демак уни оқлашим керак. Халқимга нафим тегиши керак. Шундан сўнг ҳар куни камида 2-3 та фермер фермага ташриф буюриб, иш жараёнларимиз билан ўрганмоқда».
Алишер Қурбонов «Каптива» совғасини олганидан сўнг билдирилган салбий фикрлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Президент “Каптива” берганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда турли инсонлар ўзи Германияда ишлаган бўлса, унга “Каптива” беришнинг нима кераги бор ёки шунга ўхшаш танқидий фикрларни билдиришган. Ҳатто айрим инсонлар телефон қилиб “Жиннимисан, Германияда ишлаб юравермайсанми, нима қиласан қайтиб”, деб айтишди. Бироқ ҳар бир инсон ўз юртида ишлашни хоҳлайди.
Биласизми, Германияда ишлаётган ҳамюртларимиз кўплаб топилади. Улар ҳам юртимизга қайтиб, шу ерда ишлашни хоҳлашади, албатта. Бироқ улар ҳам уй олиш учун пул тўплашади, кунни кун демай, тунни тун демай ишлашади. Агар уларга ҳам юртимизда яхши имконият яратиб берилса, қайтишга тайёрлар».
Мавзуга оид
16:15 / 25.09.2024
Музработ туманига янги ҳоким тайинланди
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024