Жамият | 17:04 / 17.01.2018
26885
3 дақиқада ўқилади
Реклама

​​​​​​​“O’zbekoziqovqatxolding”: Мева-сабзавот экспорти келажак сари одимламоқда

Мева-сабзавот,полиз, дуккакли маҳсулотлари, узум, қуритилган мева-сабзавотлар экспорти борасидаги муаммоларни янгича инновацион ғоялар, ўзгача ва замонавий фикрлаш орқали ҳал этиш долзарб масалалардандир.

Эндиликда:

Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти технологик ракамли логистикага эга бўлди.

2018 йил 17 январ кунидан,“O’zbekoziqovqatxolding” компанияси томонидан яратилган,мутлақо янги андозадаги, www.uzagrotorg.com интернет-майдони синов тарзидаги фаолиятини бошлади.  

Янги онлайн-майдон, авваламбор, Россия Федерациясининг шаҳар ахолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган 15 та ҳудудидаги улгуржи бозорларда мавжуд мева-сабзавот маҳсулотларининг турлари, ҳажми ва нарх-навоси хақидаги тўлиқ маълумотларни тақдим этишга мўлжалланган.

“O’zbekoziqovqatxolding”нинг ушбу интернет-сайти - экспортчи корхоналар вабозорлар ўртасидаги боғловчи вазифани ўтаб бериш билан бир қаторда бутун мавсум давомида мева-сабзавотларни етказиб беришда ечимини топади. Экспорт мавсумида маҳсулотлар ортиши режасизлиги оқибатида мева сабзавот маҳсулотларнинг кескин кўпайиши ва тушиб кетиши, бозордаги маҳсулотлар хажми хамда нархининг барқарорсизлигига олиб келмоқда.

Бунинг асосий сабабларидан бири эса экспортчи корхоналар ташқи бозорларидаги вазиятдан реал вактда  хабардор эмаслигида. www.uzagrotorg.com сайти ушбу муаммони ечади . Яъни экспортчи интернет-порталидаги маълумотлар орқали бутун мавсум давомида маҳсулотларни экспортбозорларга мунтазам равишда  йўналтириш натижасида бозорлардаги барқарорсизликни олди олинади , бу эса экспортчиларнинг ташқи бозордаги мавкеини мустаҳкамлаш билан бир қаторда харидорнинг маҳсулотга бўлган ишончини оширади. Натижада ишлаб чиқарувчи ва харидор ўртасидаги аълоқалар мустахкамланади. Ишончнинг ошиши натижасида ишлаб чиқарувчиларнинг даромади ва экспорт хажми ортади. Даромаднинг кўпайиши ишлаб-чиқарувларнинг янги-замонавий технологияларга инвестиция киритишига имконият беради.

Фото: O’zbekoziqovqatxolding

Якуний натижада мунтазам  экспорт, талаб ва даромад ортади.

 Маълумотлар хар куни уч маротаба соат 07:00-09:00 гача, 12:00-14:00 гача ва  17:00-19:00 гача мунтазам янгиланиб борилади. Қўшимча маълумотлар учун компания “Call centr”га мурожат қилишингиз мумкин +99871 129 59 59

Келажакка ҳуш келибсиз.

Эндиликда логистика экспорти он-лайн тизимида.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид