Жаҳон | 10:04 / 17.01.2018
33922
1 дақиқада ўқилади

«Пашшадан фил ясаш!» - Рамзон Қодиров баёнот билан чиқди

Фото: Саид Царнаев/РИА «Новости»

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров республика ҳукумати тўқнаш келаётган ахборот ҳужумлари ҳақида айтиб берди. Бу ҳақда минтақавий ҳукумат сайтида хабар қилинган.

«Чеченистон харитада деярли кўринмайди, бироқ ғарб давлатлари ҳамда уларнинг бизнинг мамлакатдаги югурдаклари доимий эътибори марказида туради. Биз ахборот ҳужумлари билан мунтазам равишда тўқнаш келмоқдамиз, улар республикамиздаги гўёки инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари билан боғлиқ. Бу нарсаларнинг бари пашшадан фил ясаш!», - деган у.

Қодировнинг сўзларига кўра, душманлик кайфиятидаги одамлар Чеченистон жамиятида парчаланиш юзага келишини исташмоқда ҳамда зўравонликка ундашмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид