Ўзбекистон | 20:15 / 19.01.2018
8356
3 дақиқада ўқилади

Машинасозлик бўйича касб-ҳунар коллежлар 2 йиллик таълим стандратлари​га мослаштирилади 

18 январь куни Жанубий Корея автомобиль саноатининг етакчи Ajou motor коллежи Президенти​ Шин Сунг Ҳо ҳамда Тошкент Турин политехника университети ректори К.Шарипов ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат”​ Ахборот хизмати хабар берди.

Меморандум доирасида автомобиль саноатининг бир нечта йўналишлари бўйича ҳамкорликда ўқув ва инновацион ишлар олиб боришга келишиб олинди. Бунда автомобиль дизайни, архитектураси, бошқариш тизимлари, электроникаси, диагностикаси ва магистраллардаги навигацияси йўналишлари бўйича ўқув-илмий инновацион стартаплар дастурлари доирасида ТТПУ профессор-ўқитувчилари ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ муҳандис мутахассислари ҳамда Жанубий Корея автомобиль компаниялари GM, Daewоо, Hundai ва Кiа Моtors муҳандисларидан ташкил топган Ajou motor коллежи профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда иш олиб боришга келишилди. 

Меморадум доирасида коллеж ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида кадрлар алмашинуви кўзда тутилган. Ajou motor коллежида йўлга қўйилган таълимни ишлаб чиқариш жараёнидаги интеграцияси ТТПУнинг профессор-ўқитувчилари ва талабаларига амалий кўмак бўлади.

Бундан ташқари ҳамкорлик доирасида илмий ишларни ривожлантириш мақсадида турли хил инновацион лойиҳалар асосида ҳамкорликда ишлаш, хорижий дастурлар асосида хизмат сафарларини ташкил этиш, биргаликда халқаро илмий конференциялар ўтказиш режалаштирилди. 

Меморандум имзолангач Корея делегацияси раҳбари Шин Сунг Ҳо “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти раиси У.Салимов билан учрашди.
Учрашув чоғида ТТПУ ҳамда “Ўзавтосаноат” тасарруфига ўтиши режалаштирилган касб-ҳунар коллежларининг 2 йиллик таълим стандратларини ишлаб чиқиш ҳамда Корея тажрибасини юртимиздаги таълим муассасаларига татбиқ қилиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, делегация мамлакатимизга ташрифи доирасида Тошкент Политехника музейи, “Ўзавтосаноат”нинг Пскентдаги полигони ҳамда GMPT корхоналарида бўлди. Кореянинг Daewoo компанияси ташаббуси билан очилган Ajou motor коллежи Жанубий Корея автомобиль саноатининг ривожига улкан ҳисса қўшиб келмоқда. Ушбу таълим муассасаси Жанубий Кореянинг автомобиль саноати ривожланган марказида бўлиб, у Hundai, GM Korea ва Кiа Моtors автомобиль компанияларига мутахассислар тайёрлаб келмоқда.

Ҳозирги кунда ушбу таълим муассасасида автомобиль саноатинг келажаги бўлган келгуси авлод автомобиллари гибрид, ақлли ва элекромобилларни яратиш кенг йўлга қўйилган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш