07:53 / 19.01.2018
8347

Рио-де-Жанейрода автомобиль оломонни босиб кетди

18 январда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида  автомобилнинг оломонни босиб кетиши оқибатида 15 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Globo канали хабар бермоқда. 

Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Копакабана соҳилбўйида юз берган.

Воқеанинг интернетда жойлаштирилган видеосида жароҳатланганлар ерда ўтирганлари ёки ётганларини, уларга ёрдам кўрсатилаётганини кўриш мумкин. Соҳилбўйи бўйлаб ҳаракат тўхтатилган. Жароҳатланганлар орасида 4 бола, жумладан чақалоқлар бўлган. 

Полиция машина ҳайдовчисини қўлга олган. У 41 ёшли маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. Ҳайдовчининг айтишича, у оломонни босиб кетиши олдидан тутқаноғи тутиб қолган ва шу ҳолат машина устидан назоратни йўқотишига сабаб бўлган. Ҳайдовчи воқеадан кейин воқеа гувоҳлари томондан дўппослана бошлаган ва полициянинг аралашуви эвазига уни дарғазаб одамлар орасидан олиб чиқишга муваффақ бўлинган. 

Фото: Globo
Фото: Globo
Фото: Globo

Ҳозир ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.

Top