Спорт | 22:00 / 21.01.2018
8478
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонлик дзюдочилар Тунис Гран-присида олтин ва бронза медалларни қўлга киритишди
Тунисда дзюдо бўйича ўтаётган Гран-при мусобақасида ўзбекистонлик спортчилар муносиб қатнашишмоқда.
66 кг.гача вазн тоифасида Шахрам Ахадов барча рақибларини доғда қолдириб, олтин медални қўлга киритди. Аҳадов финалгача словакиялик Андраз Жеребни, украиналик Геворг Хачатарянни, россиялик Иса Исаевни, мисрлик Муҳаммад Абдулмагудни мағлуб этди. Ҳамюртимиз финал баҳсида япониялик дзюдочи Таро Фужисакани доғда қолдира олди.
73 кг.гача вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Мирзоҳид Фармонов бронза медални қўлга киритди. Спортчимиз 3-ўрин учун баҳсда франциялик Бенджамин Ахусни мағлуб этди.