Жамият | 10:24 / 22.01.2018
16139
2 дақиқада ўқилади

Ўз манфаатини кўзлаб...

Ўзбекистонда тадбиркорликка жуда катта эътибор қаратилиб, бундан унумли фойдаланганлар, ўзига ҳам, жамиятга ҳам фойда келтиришмоқда. Айримлар эса қинғир йўл тутиб, сўнг пушаймон бўлмоқдалар.

Дилдора Боймуродова ҳовлисидаги ёрдамчи хонада совун ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу турдаги фаолият билан шуғулланиш учун эса ҳеч қаердан рухсат олмади, тадбиркор сифатида рўйхатдан ҳам ўтмади. Бу ўз фойдасини ўйлаб фаолият юритган сохта тадбиркорлик эди, холос. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари унинг хонадонини текширишга келишганда, қинғирликка ойдинлик киритилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.

Яширин цехдан 236 дона хўжалик совуни, совун ишлаб чиқаришга ишлатиладиган 3 тонна хомашё, 3 дона қўлбола қолип, жами 2 млн 746 минг сўмлик ашёвий далиллар расмийлаштириб олинди.

Давлат санитария-эпидемиология назорат маркази кимёвий токсокологик лабораториясининг хулосасига кўра, хўжалик совунлар ташқи кўриниши, ҳиди, кислоталик миқдори, таркибидаги эркин углеводлар даражаси жиҳатидан талабга жавоб бермаслиги, инсон организмига салбий таъсир кўрсатиб, терида дерматологик касалликлар келтириб чиқариши мумкин экан.

Суд Дилдора Боймуродовани айбдор, деб топди ва у бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди.

Мавзуга оид