Оддий қон таҳлили саратоннинг бир неча турини аниқлайди
Америка ва австралиялик тадқиқотчилар энг кенг тарқалган 10 саратон туридан 8 тасини ташхислаш имконини берувчи янги тестни ишлаб чиқишди. Олимлар бу ҳодисани соҳадаги "ҳақиқий ютуқ" деб аташди. Тадқиқот натижалари Science журналида тақдим этилди.
Қон таҳлиллари бўйича ташхис қўйиш билан боғлиқ янги усулнинг илк синовларида бунга қадар эрта босқичдаги саратон касаллиги аниқланган мингдан зиёд киши иштирок этди.
Янги технология CancerSEEK номини олган. Унинг шарофати билан қизилўнгач, жигар ичаги, ошқозон, ошқозон ости бези, тухумдонлар, шу билан бирга, ўпкада биопсиясиз онкологияни тасдиқлашнинг уддасидан чиқилди.
Тадқиқотчилар қоннинг ДНК-таҳлилини кенгайтириш, шунингдек оқсил маркерлари тести эвазига шундай натижага эришишди.
Олимларнинг сўзларига кўра, янги технологияларнинг энг асосий афзалликларидан бири нотўғри натижаларнинг деярли йўқлиги ҳисобланади.
"Бу одамларга кучли психологик босим ўтказувчи ва қўшимча қимматбаҳо диагностик жараёнларга сабаб бўлувчи хатоларни четлаб ўтиш имконини беради", - дейди австралиялик онколог.
Синовлар 800 нафар соғлом кўнгиллида ўтказилди. Атиги 1 фоиздан камроқ натижа хато бўлиб чиқди.
Таъкидланишича, янги технология синовлари давом этади, бироқ икки йилдан кейин даволовчи шифокорлар ҳам уни қўллай бошлашлари мумкин бўлади. Дастлабки маълумотларга кўра, бундай қон таҳлили 500 долларга тушади.
Мавзуга оид
17:42 / 08.11.2024
Олимлар саратоннинг энг агрессив шаклларини енгиш усулини ўрганди
15:23 / 30.10.2024
Олимлар саратонни сунъий интеллект ёрдамида даволашнинг янги усулини кашф этди
16:30 / 04.10.2024
Ўйинчоқлар ва идишлардаги қора пластик саратонга олиб келиши мумкин — тадқиқот
11:43 / 01.10.2024