Ўзбекистон | 22:07 / 27.01.2018
17201
2 дақиқада ўқилади

“Тараққиёт стратегияси” маркази малакали мутахассисларни ишга таклиф этади

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясининг давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, хавфсизлик ва халқаро алоқалар йўналишлари бўйича мутахассисларни доимий ишга таклиф этади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

  • олий маълумотга эга бўлиши;
  • таҳлилий материаллар тайёрлаш;
  • ижодий фикрлаш ва ёндашув;
  • ўз мутахассислиги бўйича малакали тажриба (хорижий тажрибага эга бўлса, олқишланади);
  • халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳани бошқариш кўникмалари;
  • компьютер саводхонлиги ҳамда хорижий тилларни мукаммал билиши (инглиз тили олқишланади).

Вазифалар:

  • Ҳаракатлар стратегиясининг барча устувор йўналишларини яхши тушуниши;
  • Давлат дастури бўйича вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорлик қилиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари устида ишлаш;
  • Давлат дастури ижросини доимий мониторинг қилиш;
  • Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хорижий тажрибани қўллаш;
  • ўз соҳаси бўйича янги ғоялар таклиф этиш.

Ойлик иш ҳақи миқдори ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинади.

Номзодлар маълумотномалари ҳамда қўшимча саволлар [email protected] электрон манзили орқали қабул қилинади.

Эслатма: Номзодлар маълумотномалари фақат электрон манзил орқали қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид