Илон Маскнинг ақл салоҳияти, шижоати, ғайрати ва ғайриинсоний меҳнатсеварлик қобилияти жуда ривожланган. Бундай сифатлар билан камдан-кам инсонлар мақтана олади.

Бироқ унинг самарадорликка оид баъзи сирларини ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Medium Илон Маскнинг муваффақиятга эришишга доир энг фойдали 10 тавсиясини тақдим этди:

1. Кунни энг муҳим ишдан бошланг

"Шовқин ортида муайян ишорани англашга ҳаракат қилинг - аслида вазиятни яхши томонга ўзгартиришга қодир бўлмаган ишларга вақтингизни сарфламанг"

Илон Маск

Уч компания — Tesla, SpaceX ва Neuralink бош директори ҳисобланган Маскнинг доим иши кўп, шунинг учун у тонгни энг муҳим ишдан бошлайди. Унинг ҳолатида эса бу - электрон почтани кўздан кечириш. У биринчи навбатда жавобни куттириш компания фаолиятини тўхтатиб қўйиши мумкин бўлган хатларга жавоб беришдан бошлайди.

Бу тавсияни қандай қўллаш мумкин: Бугунги кун учун энг муҳим ишни белгиланг ва тонгни айнан шу ишдан бошланг. Бу максимал таъсирга эга бўладиган иш бўлиши керак.

2. Акс таъсирдан фойдаланинг

"Доим ўзингиздан шубҳа қилинг ва бирор ишни бундан-да яхши уддалаш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида ўйланг". Илон Маск

Маск фақат ўз фикрига қараб иш тутади, лекин атрофдагиларни ҳам тинглайди, шунингдек бошқа ишбилармонларни ҳам шунга чақиради. Ҳа, бу ёқимсиз бўлиши мумкин (айниқса танқид), бироқ фойдаси барчасини оқлайди. У шунингдек ҳар қандай соҳада дилидаги тилида бўлган одамларини ишга ёллашни хоҳлайди.

Бу маслаҳатни қандай қўллаш мумкин: Ўз жамоангизни тўпланг ва ҳар бир кишидан унинг муайян маҳсулот, қандайдир функция, бошқарув услуби ёки бизнес-жараёнлар ҳақидаги фикрини сўранг.

Худди шу машқни дўстларингизга нисбатан ҳам қўллашингиз мумкин. Шунда сиз ўзингизнинг заиф томонларингизни ҳам тушуниш имконига эга бўласиз.

3. Аксиомаларга таянинг